Vitek VT-3950 User Manual Page 33

  • Download
  • Add to my manuals
  • Print
  • Page
    / 40
  • Table of contents
  • BOOKMARKS
  • Rated. / 5. Based on customer reviews
Page view 32
ЎЗБЕК

Чақмоқ чақаётган вақтда жиҳозни
қўшимча химоя қилиш учун ҳамда кўп вақт
ишлатилмаганда вилкасини розеткадан
чиқариб қўйинг. Шундай қилинганда чақмоқ
чаққанда жиҳоз яшин ургандан ёки электр
тармоғида электр токи кўпайиб кетиши
сабабли бузилишидан сақланган бўлади.
Жиҳозни электрдан узганда вилкани ушлаб
тортинг ва ҳеч қачон уни шнуридан тортиб
суғуриб олишга ҳаракат қилманг.
Жиҳознинг қўзғолувчан қисмларини
мойламанг.
Электр токи урмаслиги учун жиҳоз корпусини
ўзингиз очишга ҳаракат қилманг. Жиҳозни
таъмирламанг ва уни ўзгартиришга
уринманг. Жиҳозни таъмирлаш фақат
хизмат марказларининг малакали усталари
томонидан амалга оширилиши керак.
Жиҳозни ўрнатиш
Жиҳозни шамол тегиб турадиган, ҳаво яхши
айланадиган жойга қўйинг. Агар ҳаво етарли
даражада айланмайдиган бўлса ушбу жиҳозни
йиғма мебел (китоб жовонлари ёки девор
шкафлари) ичига қўйиш мумкин эмас.
Жиҳоз кроват, диван, софа, гиламнинг
устига ёки шунга ўхшаш бошқа жойларга
қўйилганда унинг ҳаво кирадиган йўллари
беркилиб қолмаслигига қараб туринг.
Нимагаки жиҳознинг ишлончли ишлаши, қизиб
кетмаслиги ҳаво йўлларининг очиқ бўлишига
боғлиқ бўлади.
Жиҳозни иссиқ чиқарадиган буюмлар,
масалан, радиаторлар, электр иситгичлар,
духовка ва шунга ўхшаш бошқа нарсаларнинг
(шу жумладан овоз кучайтиргичларнинг ҳам)
яқинига қўйманг. Бундан ташқари уни қуёш
нури тўғри тушиб турадиган, чанг кўп бўлган
ёки тушиб кетиши, урилиши мумкин бўлган
жойларга ҳам қўйманг. Жиҳозни ҳарорат 35ºС
даражадан ошадиган жойда қолдирманг.
Жиҳозни текис ва қўзғолмайдиган, магнит
майдони кучли бўлган мосламалар,
масалан видео, аудио магнитафонлар,
радио жиҳозлари, катта колонкалар яқинига
қўймаслик керак. Нимагаки ушбу жиҳозлар
магнит майдонининг кучланиш йўли товуш
чиқишига ҳалақит бериши мумкин.
Жиҳоз устига оғир нарсаларни қўйманг.
Ишлаб турган жиҳоз яқинида болалар ва
имкониятлари чегараланган инсонлар
бўлганда айниқса эҳтиёт бўлиш керак ва
уларни қаровсиз қолдирмаслик лозим.
Ёт жисмлар
Жиҳоздаги тешикларда корпус ичига бирор ёт
жисм тушмаслигига қараб туринг. Акс ҳолда
бу жиҳознинг ёниб кетишига ёки электр токи
уришига сабаб бўлиши мумкин. Мободо агар
шундай ҳол юз берса жиҳозни тез электрдан
узинг ва уни яна ишлатишдан олдин хизмат
марказига олиб бориб кўрсатинг.
Таъмирлатиш лозим бўлган ҳоллар
Қуйида айтилган ҳолларнинг бирортаси юз
берса жиҳозни электрдан узиб тузаттириш
учун малакали усталарга мурожаат қилинг:
a) Электр шнури ёки вилка шикатланганда;
b) Жиҳознинг ичига бирор ёт жисм тушиб
қолганда;
c) Жиҳоз ёмғирда қолди ёки устига сув
тўкилиб кетганда;
d) Жиҳоз меёрида ишламаганда;
e) Жиҳоз тушиб кетганда ёки бирор бошқа
усулда шикастланганда;
f) Жиҳоз қандайдир носозлик борлиги
сезилганда.
Эслатма: агар жиҳоз ишлатиладиган хонада
электр қувватини тежайдиган лампалар
қўйилган бўлса, жиҳоз нобарқарор ишлаши
мумкин.
Жиҳозни тозалаш
Жиҳозни тозалашдан олдин уни электр
токидан узиб қўйинг. Жиҳозни нам мато
биан тозаланг. Тозалаш учун суюқ ёки
пуркаладиган тозалаш воситаларини ишлатиш
таъқиқланади.
Дискни тўғри тутиш ва тозалаш
Дарз кетган ёки қийшайган дискларни
ишлатманг, акс ҳолда бу жиҳоз бузилишига
сабаб бўлиши мумкин.
Дискни фақат четидан тутиб ушланг. Дискнинг
юзига қўл теккизманг. Диск юзасидаги бармоқ
изи, чанг, тирналган жой уни ишдан чиқишига
сабаб бўлиши мумкин.
Дискка қуёш нури туширманг, иссиқ жойлар
яқинига қўйманг, ҳарорат баланд бўладиган
жойларда, намлик баланд жойларда
сақламанг.
Ишлатиб бўлгандан сўнг дискни ғилофига
солиб олиб қўйинг.
Вақти-вақти билан диск юзасини ўртасидан
четига қараб юмшоқ мато билан артиб туринг.
Тозалаш учун ювиш воситаларини ишлатманг.
3950IM.indd 33 19.05.2008 14:58:34
Page view 32
1 2 ... 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40

Comments to this Manuals

No comments